АПЛ клубининг россиялик хўжайини жамоани сотиб юбориш борасида музокараларни бошлади

АПЛ клубининг россиялик хўжайини жамоани сотиб юбориш борасида музокараларни бошлади

Sky Sports нашри хабарига кўра, "Борнмут"нинг россиялик эгаси Максим Демин клубни сотиш бўйича дастлабки музокараларни олиб бормоқда.

Манбага кўра, Демин клубни Миллий хоккей лигасининг (НХЛ) "Vegas Golden Knights" жамоасига эгалик қилувчи америкалик бизнесмен Билл Фоулига сотиши мумкин.

Демин 2011 йилда Эдди Митчелл билан бирга "Борнмут"ни сотиб олганди. 2013 йилда у клубнинг ягона эгасига, 2019 йилдан эса ягона акциядорга айланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!