Антирадар олиб киришга уринганлар “радар”га тушди

Антирадар олиб киришга уринганлар “радар”га тушди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан антирадар қурилмаларини юртимизга ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатлари фош этилди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабарига кўра, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган Т.Ж. исмли шахснинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди. Ушбу шахс божхона назоратидан яшириб, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 50,5 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 61 дона антирадар қурилмаларини автомобиль учун мўлжалланган карнай қутилари ичига беркитган ҳолда республикамизга олиб киришга уринган чоғида тўхтатиб қолинди.

“С.Нажимов” чегара божхона постида эса фуқаро Ш.Д.нинг “Cobalt” русумли автоулови кўздан кечирилганда, автоулов эшиклари қопламаси ва юкхонаси ичидан божхона назоратидан яширган ҳолда ҳолда қиймати қарийб 22 миллион сўмлик 12 дона антирадар қурилмаси ва бошқа автомобиль эҳтиёт қисмларини қўшни давлатдан олиб кираётганлиги аниқланди. Антирадар олиб киришга уринганлар “радар”га тушди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!