Андижонда юк машинаси темир йўл кўпригига бориб урилди

Андижонда юк машинаси темир йўл кўпригига бориб урилди

Андижонда ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси темир йўл кўпригига бориб урилди.

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 5 август куни соат 4:00 ларда 2002 йилда туғилган фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Hоwо русумли юк автомашинасини Андижон тумани “Саноат” маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-116 автомобиль йўлининг 83-километрида ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва темир йўл кўпригига бориб урилган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида юк машинаси ҳамда темир йўл кўприги зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!