Анчелотти ЕЧЛ ярим финалига чиқиш борасида Гвардиола билан тенглашди

Анчелотти ЕЧЛ ярим финалига чиқиш борасида Гвардиола билан тенглашди

Карло Анчелотти жамоасини 10-марта Чемпионлар лигасининг ярим финалига олиб чиқди.

Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити”ни мағлуб этди (1:1, пенальтилар бўйича 4:3) ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олди.

Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борган турнирлари сони бўйича Пеп Гвардиола билан тенглашди. Ҳар икки мураббий ўз жамоаларини 10 мартадан бу босқичга олиб чиққан ва бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни бўлишиб турибди.

Шунингдек, Жозе Моуриньо жамоасини 8 марта, Сер Алекс Фергюсон эса 7 марта Чемпионлар Лигаси ярим финалига олиб чиққан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!