Ана холос! Австрияликларга юзни тўсиш шарт қилинди

Ана холос! Австрияликларга юзни тўсиш шарт қилинди

Австрия супермаркетларида харидорларга очиқ юз билан савдо қилиш тақиқланди, бу эса мамлакат мусулмонларининг истеҳзосига сабаб бўлди, чунки бундан уч йил олдин мусулмон аёлларга юзлари ёпиқ ҳолда оммавий жойларда юриш тақиқланган эди. 

“Айни пайтда супермаркетлар олдида фуқароларга ниқоблар берилмоқда ва уларни дўконда тақиш мажбурий”, – деди Австрия канцлери Себастьян Курц. 

The National сайтида келтирилишича, канцлер нафақат дўконларда, балки жамоат жойларида ҳам юзни тўсиб юриш масаласини кўтариб, фуқароларнинг чақириққа онгли равишда риоя этишига умид қилишини айтган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!