Агар кун охиригача Исроил мудофаа вазири истеъфоси ҳақидаги қарорни бекор қилмаса, мамлакатда умумий иш ташлаш бошланади

Агар кун охиригача Исроил мудофаа вазири истеъфоси ҳақидаги қарорни бекор қилмаса, мамлакатда умумий иш ташлаш бошланади

Агар кун охиригача Исроил расмийлари суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва мудофаа вазири истеъфоси ҳақидаги қарорни бекор қилмаса, мамлакатда умумий иш ташлаш бошланади.

Бу ҳақда Исроилнинг «Гистадрут» касаба уюшмаси раҳбари огоҳлантирди, деб хабар беради маҳаллий 9-канал.

Ўз навбатида «Оцма Иегудит» сиёсий ҳаракати раҳбари ислоҳотнинг тўхтатилиши коалициянинг парчаланишига олиб келишидан огоҳлантирди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Бош вазир Бенямин Нетаняху иккинчи марта халққа мурожаатини номаълум муддатга қолдирган ва шу вақт ичида у ташаббусни музлатиш ҳақида эълон қилишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Исроилни суд-ҳуқуқ ислоҳоти лойиҳасига қарши норозилик намойишлари, шунингдек, бу ташаббусга қарши чиққан мамлакат мудофаа вазирининг истеъфога чиқишига сабаб бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!