Афғонистонда сўнгги уч ой ичида юқумли касалликлар туфайли 1200 дан ортиқ одам вафот этди — ЖССТ

Афғонистонда сўнгги уч ой ичида юқумли касалликлар туфайли 1200 дан ортиқ одам вафот этди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Афғонистонда сўнгги 3 ой мобайнида турли юқумли касалликлар тарқалиши оқибатида 1200 нафардан ортиқ фуқаро вафот этганини маълум қилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily нашри хабар берди.

Манбага кўра, 15 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Афғонистон бўйича махсус ҳисобот эълон қилган. Ушбу ҳисоботда айтилишича, 2024 йил бошидан ҳозирга қадар Афғонистоннинг турли ҳудудларида қарийб 529 минг 811 киши нафас йўллари касалликлари, хусусан, қизамиқ ва диарея билан касалланган

Сўнгги бир неча ой давомида Афғонистонда юқумли касалликлар, жумладан, қизамиқ ва диарея билан касалланганлар сони кескин ошиб кетган. Ўтган уч ойда давомида 16 минг 105 киши қизамиқ, 26 минг 597 киши диарея билан касалланган. Қизамиқ билан касалланганларнинг 80,5 фоизи беш ёшгача бўлган болалардир.

Ҳисоботда айтилишича, 1 апрелдан 7 апрелгача бўлган даврнинг ўзида Афғонистонда 1535 нафар қизамиқ билан касалланишга гумон қилинган ҳолатлар қайд этилган. Шу даврда беш ёшгача бўлган 12 нафар бола касалликдан вафот этган.

Афғонистоннинг 34 вилоятида умумий 335,6 минг киши қизамиқ билан касаллангани айтилади. Улардан 1766 нафари вафот этган. Шунингдек, сўнгги уч ойда 253 туманда 13 киши диарея туфайли вафот этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Афғонистонда ўткир респиратор касалликлар кўпайишининг муҳим омилларидан бири сифатида иқлим ўзгаришини қайд этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!