Аббос Файзуллаевни РПЛнинг энг яхши футболчиси деб аташди

Аббос Файзуллаевни РПЛнинг энг яхши футболчиси деб аташди

ЦСКА собиқ футболчиси Максим Боков Аббос Файзуллаевни РПЛдаги энг яхши футболчиси деб ҳисоблайди.

"Ҳозирги пайтида Файзуллаев чемпионатнинг энг яхши футболчиси. Аввалига Аббосбек ўзининг жисмоний имкониятлари билан кўпчиликда яхши таассурот қолдирмади, аммо ақли эвазига у барчадан ўтиб кетди.

Уни Европага олишадими ёки йўқми билмадим, лекин ЦСКАга у аниқ фойда келтиради. Файзуллаев клубда футболчи сифатида ўсмоқда. Агар у шундай ўйнашда давом этса, яхшироқ клублар қизиқа бошлашади", - деди ЦСКА собиқ футболчиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!