82 ёшли хонандани ўзидан деярли 50 ёш кичик хотини "ёшартириб юборди" (фото)

82 ёшли хонандани ўзидан деярли 50 ёш кичик хотини "ёшартириб юборди" (фото)

Олти ой олдин, август ойи охирида 82 ёшли қўшиқчи Нургали Нусипжанов 37 ёшли журналист Жадира Сейдеш билан оила қурди. Ушбу қувончли воқеа Қозоғистон халқ артистининг ташқи қиёфасида акс этди – санъаткор анча ёшарди, деб ёзади “zakon.kz”.

Нусипжанов билан тушилган янги суратни яна бир хонанда Мадина Садвакасова ўзининг Инстаграм саҳифасига жойлади.

“Концертда ҳурматли Нургали ака билан учрашдик. Мен уларнинг қанчалик ўзгарганликларини пайқадим. Янги соч турмаги, янги ва ўзига хос кийиниш услуби... Бу уларга жуда ҳам ярашган”, деб таъкидлаган Мадина.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!