57-ўлим: Хоразмда 56 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди
Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи Д.С. бир ҳафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсиз бўлган. Сўнгра бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ётқизилган. Унга "COVID-19" инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
▪️Бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).