30 йил ёпиқ бўлган чегара пункти очилди

30 йил ёпиқ бўлган чегара пункти очилди

18 ноябрда Ироқ ва Саудия Арабистони 30 йиллик танаффусдан кейин Аръар шаҳри яқинидаги чегара ўтказиш пункти ишини тиклади. Бу ҳақда Бағдод чегара комиссияси хабар қилган. 

Ироқ ички ишлар вазирлигининг юқори мартабали вакиллари ва чегара комиссияси раҳбарияти ўтказиш пунктини тантанали равишда очиш учун Саудия Арабистонининг Аръар шаҳрига келган.   

Бу вақтга келиб чегарада юк машиналаридан иборат навбат юзага келган.

Аръардаги ўтказиш пункти Бағдод ва Ар-Риёд Ироқнинг Кувайтга бостириб киришидан кейин 1990 йилда дипломатик алоқаларни узгандан кейин ёпилган. У 30 йиллик танаффусдан кейин товарлар олиб ўтиш ва одамлар ҳаракатланиши учун илк бор очилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!