22-23 май кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб кетади

22-23 май кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб кетади

Совуқ антициклоннинг марказий ядро қисми Ўзбекистондан ўтмоқда.

Бу қандай об-ҳавони англатади?

Бу турдаги антициклон марказий қисмининг Ўзбекистонга чуқур кириши совуқ даврни беради. Ўзгидромет 23 майга ўтар кечаси деярли барча вилоятларда ҳаво ҳарорати минимумлари +10 +12 даража илиқ, тоғларда +5 даражагача ҳарорат пасайишини прогноз қилмоқда.

Баланд тоғларда, хусусан денгиз сатҳидан 2,5-3 км баландликларда ҳарорат нол даражага пасайиши, қор ёғиши мумкин.

Айни пайтда Қашқадарё вилоятининг Китоб, Деҳқонобод туманларининг тоғли ҳудудларига қор ёққани ҳақида хабарлар келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!