2100 йилда Лондон ва Нью-Йорк сув остида қолиши мумкин

2100 йилда Лондон ва Нью-Йорк сув остида қолиши мумкин

Айни пайтда атмосферага чиқарилаётган карбонат ангидрид оксидининг мифдори 80 йил ичида ўртача ҳаво ҳароратини беш даражага кўтариши мумкин. 

 

АҚШ ва буюк Британия олимларининг ўзаро ҳамкорликда денгиз сатҳи кўтарилиши борасида ўтказган тадқиқотлари натижалари 2100 йилда Лондон ва Нью-Йорк сув остида қолиши мумкинлигини кўрсатмоқда. 

Салбий прогнозларга кўра, карбонат ангидрид газининг айни пайтда атмосферага ажралиб чиқаётган миқдори глобал ўртача ҳароратни 80 йил ичида 5 даражагача кўтариб юбориши мумкин. Бундай сценарий Тинч океани сатҳининг 62дан 238 сантиметргача кўтарилишига олиб келиши мумкин. Натижада 1,79 миллион квадрат метр қуруқлик сув остига равона бўлади. Ушбу қуруқлик ҳуддуларда ҳозирда 187 миллион одам истиқомат қилиши аниқланган.

 

Глобал илиш натижасида денгиз сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлувчи асосий манба бу Гренландия музликларидир. Олимларнинг фикрича, ғарбий ва шарқий антарктида қитъасида вазият беқарорлашиши хавфи юқори. 

 

Ушбу прогнозлар натижасида қирғоқ бўйи ҳудудларда жойлашган  Буюк Британия, АҚШ ва айрим Европа ҳамда Осиё мамлакатлари хавф остида қолади. Хавф таҳдиди дарё бўйида яшовчи 500 миллион одамга таҳдид солмоқда. Бундан ташқари, қирғоқбўйи ҳудудлардаги сув тошқинлари ақлга сиқмас миграция ҳаракатини юзага келтириши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, вазиятнинг бу тарзда ривожланиши эҳтимоли атиги 5 фоизни ташкил этади, аммо ушбу миқдор билан ҳам жиддий ҳисоблашиш керак. Глобал фалокатларнинг олдини олиш учун иқлим ўзгаришини тўхтатиш зарур. Бунинг учун эса атмосферага зарарли моддаларнинг чиқарилиши миқдорини камайтириш лозим.

 

Бу шаҳарларнинг ғарқ бўлиши ҳақидаги илк огоҳлантириш эмас. Аввалроқ Нью-Йорк мери 2050 йилга келиб шаҳар сув остида қолиши мумкинлигини айтган эди.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!