2024 йилда умумий қиймати 1074,0 млн. долларлик 80 та йирик тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳалари амалга оширилилди

A A A
2024 йилда умумий қиймати 1074,0 млн. долларлик 80 та йирик тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳалари амалга оширилилди

2024 йилда умумий қиймати 1074,0 млн. долларлик 80 та йирик тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳалари амалга оширилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.

✔️Натижада 22,0 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиниб, 388,8 млн доллар қўшимча экспорт салоҳияти яратилиши кўзда тутилган. Бунда Хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокида 534,3 млн.долларлик 47 лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

✔️2023 йилда умумий қиймати 730,3 млн. долларга тенг 78 та йирик лойиҳалар амалга оширилди. Натижада 23,0 мингдан дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиниб, 265,7 млн доллар экспорт салоҳияти яратилди.

✔️60тадан ортиқ лойиҳалар асосан тайёр тўқимачилик маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига қаратилган бўлиб, 32,5 минг тонна трикотаж мато, 62,4 млн.кв.м. ип газлама ва 120,3 млн.дона тикув-трикотаж, 14,0 млн. жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш янги қувватлари яратилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!