2 млрд. сўмдан зиёд солиқ қарзларини тўлаб берди

2 млрд. сўмдан зиёд солиқ қарзларини тўлаб берди

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг қарздор корхонадан ундирувчи Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 2 млрд. 209 млн. 450 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.
Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхона тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан 2 млрд. 209 млн. 450 минг сўм солиқ қарздорлиги ундириб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!