173 кун ичида Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми қурбонлари сони 32 490 нафарга етди

173 кун ичида Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми қурбонлари сони 32 490 нафарга етди

2023 йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этаётган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 32 минг 490 нафарга етди, дея хабар беради Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Фаластин департаментининг хабар беришича, биргина сўнгги 24 соат ичида 76 фаластинлик Исроил ҳужумлари қурбони бўлди, яна 102 киши жароҳат олди.

Исроилнинг 7-октабрдан бери давом этаётган ҳужумлари натижасида қурбон бўлганларнинг умумий сони 32 490 нафарга, ярадорлар сони эса 74 889 нафарга етди, дея қайд этди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!