100 га яқин енгил машина, 20 та автобус, 4 та микробус Қаршидан пойтахт томон жўнади

100 га яқин енгил машина, 20 та автобус, 4 та микробус Қаршидан пойтахт томон жўнади

Ваъда қилинганидек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида таҳсил олаётган қашқадарёлик талабаларни олиб қайтиш бўйича ташаббус ижросига киришилди.

Йўлга чиқишдан аввал ҳайдовчиларга ҳаракат хавфсизлигига риоя қилиш юзасидан тушунтириш берилди. Вилоят ҳокимлиги, вилоят транспорт бошқармаси ва бошқа алоқадор ташкилот мутасаддилари ҳамкорлигида бошланган хайрли ташаббус муваффақиятли амалга ошишига тилак билдирилди.

Эслатиш жоиз, қашқадарёлик талабалар Тошкент шаҳридан бепул олиб келинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!