1 ойда Саудия Арабистони 77 минг сайёҳга виза берди

1 ойда Саудия Арабистони 77 минг сайёҳга виза берди

Саудия Арабистони бир ойда хорижлик сайёҳлар учун 77 мингта электрон виза берди ва қироллик меҳмонлари сони ортиб бормоқда.

“28 сентябрда сайёҳлар учун электрон визалар жорий этилганидан бери Саудия Арабистонига сайёҳлар оқими ортиб бормоқда, – деди Инвестиция бош бошқармасининг туризм бўлими раҳбари Мажид Алғаним Лондондаги World Travel Market кўрагазмасида. – Режага кўра, 2030 йилда сайёҳлар оқими йилига 100 миллионга етади”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилининг 28 сентябрида Саудия Арабистони илк бор 49 мамлакат фуқароларига саёҳат учун электрон виза беришни бошлади. Бу виза билан Макка ва Мадинадага бориш мумкин эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!