Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 15 мингдан ошди

Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 15 мингдан ошди

Ҳиндистонда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари бир кунда 18,5 мингтага кўпайди.

Шундай қилиб, ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 510 минг кишидан ошди.

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва оилавий фаровонлик вазирлиги хабар берди.

Пандемиядан пойтахт Деҳли ҳамда Махараштра ва Тамил Наду штатлари энг кўп зарар кўрди.

Айни пайтда мамлакатда 200 мингга яқин киши даволанмоқда. Деярли 300 минг киши касалхонадан чиқарилган. 15 мингдан ортиқ киши эса коронавирус қурбонига айланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!