Олимлар CОVID-19ни олдини олишнинг энг осон йўлини маълум қилишди
![Олимлар CОVID-19ни олдини олишнинг энг осон йўлини маълум қилишди Олимлар CОVID-19ни олдини олишнинг энг осон йўлини маълум қилишди](/photos/news/T0078uroxINMss1.jpeg)
Томоқ чайиш CОVID-19ни олдини олишнинг энг осон йўли, дейди тайванлик олимлар.
Тадқиқот натижалари Public Health журналида эълон қилинди.
Олимларнинг фикрига кўра, натрий хлорид, шўр сув ёки ҳатто оддий сув эритмаси билан мунтазам равишда томоқ чайиш коронавируснинг олдини олиш усулларидан бири бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, овқат ейилгандан кейинги дастлабки кунларда агар вирус бўлса, унинг контсентрацияси томоқда энг юқори кўрсаткичда бўлади.
Томоқни мунтазам чайиб туриш эса хавфли хасталикнинг ривожланишига тўсқинлик қила олади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).