Дунё бўйлаб ҳар етти дақиқада бир ўсмир зўравонлик оқибатида вафот этади

Дунё бўйлаб ҳар етти дақиқада бир ўсмир зўравонлик оқибатида вафот этади

Сўнгги йилларда болаларга нисбатан содир этилаётган зўравонликлар сони ошиб бормоқда. Ҳар йили камида бир миллиард бола у ёки бу зўравонликка дуч келади. Бу дунё болаларининг ярми демакдир. Дунёдаги 2 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларнинг тўртдан уч қисми - тахминан 300 миллион нафари уйда ўз қаровчилари томонидан руҳий тазйиқ ёки жисмоний жазони бошдан кечиради.

Мавжуд маълумотларга кўра, 30 та мамлакатда бир ёшли болаларнинг тахминан 10 тадан 6 таси мунтазам равишда зўравонликка асосланган тарбия асосида вояга етмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, дунё бўйлаб ҳар етти дақиқада бир ўсмир зўравонлик оқибатида вафот этади. Қайд этилишича, ногиронлиги бўлган болалар ногиронлиги бўлмаган болаларга қараганда зўравонликни бошдан кечириш эҳтимоли деярли тўрт баробар юқори. Тўртта ёш боладан учтаси ўз тарбиячилари томонидан мунтазам равишда зўравонликка асосланган равишда тарбия қилинади. Мактаб ёшидаги болаларнинг ярми - 732 миллион нафари мактабда жисмоний жазо тўлиқ тақиқланмаган мамлакатларда яшайди.

Мамлакатда боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, боланинг ҳаёти ва соғлиғини, қадр-қимматини муҳофаза қилиш, унинг камситилишига йўл қўймаслик, ёш авлоднинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида қаралмоқда. Бугун болалар мажбурий меҳнатига бутунлай чек қўйилди, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди.

Шунингдек, мактабгача таълим билан қамров даражаси оширилиб, мактаб таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди. Иқтидорли болалар ўзларини намоён қила олишлари учун зарурий шарт-шароитлар яратилди. Президент мактаблари, махсус иқтидорли болалар мактаблари, ижод мактаблари ва “Темурбеклар мактаби” ташкил этилгани ҳам шулар жумласидан.

Мавжуд қонунчиликда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилган. Шу билан бирга, қонунда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, зўравонликка учраган болаларга ҳимоя ордери бериш ва бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш лозимлиги қайд этилган.

Соҳа вакилларининг таъкидлашича, зўравонлик туфайли жабрланган шахс ариза билан тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат этиши, махсус марказларда, шунингдек телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкин.

Шу билан бирга, зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилди. Бу ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан ўттиз кун муддатгача берилиши ва ваколатли давлат органи иштирокида жабрланувчига топширилиши айтилган. Агар таҳдид ҳали бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакили аризасига кўра, жиноят ишлари бўйича суд томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилнинг 31 майида қабул қилинган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

11 мартдан доллар қанчага етиши аниқ бўлди

Марказий банк 2025 йил 11 мартдан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Канада АҚШга зарба берди

Канада Вашингтонга босимни кучайтирди...

"Кўринмас" рус дронлари Украина артиллериясини мазах қилмоқда

Украина артиллерияси учун янги таҳдид - Россия сигнал билан тўхтатиб бўлмайдиган дронларни ишга туширди!

Араб давлатлари бирлашди: Европа энди танлов қаршисида!

Миср Европа Иттифоқини Ғазо бўйича араб режасини қабул қилишга ундамоқда.

Россия Су-35’ларни Хитойга сотиб хато қилдими? Хитой Су-35’ларни учиш учун эмас, нусха олиш учун олган!

Россия қирувчи самолётларининг Хитойга сотилиши хато деб баҳоланди.

Лавров: Украинага тинчликпарвар кучларни киритиш Россия билан тўғридан-тўғри уруш

Россия Украина ҳудудига Европа тинчликпарвар контингентини жойлаштириш эҳтимолини жавобсиз қолдирмайди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

“Малика”да 23 ёшли йигит 6 миллиард сўмлик фирибгарлик қилди

Тошкент шаҳрида 2002 йилда туғилган йигит “Малика” савдо мажмуасидаги телефон дўконларининг 11 нафар сотувчисини 5,8 миллиард сўмга фирибгарлик йўли билан чув туширди.

Россия Хитойдан тинчликпарвар кучларни қабул қилишга рози

Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.

Криштиану Роналду "Реал Мадрид"га хабар юборди

Ҳозирда Саудиянинг "Ан-Наср'' клуби шарафини ҳимоя қилаётган португалиялик юлдуз Криштиану Роналду "Реал Мадрид"ни 123 йиллик юбилейи билан табриклади.

Яна қимматчилик! Озиқ-овқат бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Озиқ-овқат нархлари ошиб бормоқда.

Сув остида кўрилган энг улкан тирик мавжудот: У 34 метр узунликда ва Наполеон давридан бери яшаб келмоқда

Океаннинг ўзидан пайдо бўлган маржон рифлари ернинг хазинаси ҳисобланади, чунки улар кўплаб денгиз жонзотларига бошпана беради ва...

Россияликлар рекорд суръатда ўлмоқда

2024-йил якунларига кўра, Россияда табиий йўқотиш – яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони орасидаги фарқ 596,2 минг кишини ташкил этди.

Қурбон ҳайити куни қўй сўйишни тўхтатишга чақирди

Бу йил ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 53 фоизга кам бўлиб, натижада чорва учун яйлов етишмайди.

Руслар Путинга қарши чиқди

"Россия Путинга қарши" юриши бошланди.

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

Хитой Австралияни ўраб олди

Хитойнинг иккита кемасида 144 та вертикал учириш мосламаси (VLS) жойлаштирилган.

Москвага ишонч йўқолмоқда: Хитой Россияни айланиб ўтишга ўтди!

Хитой транзит учун Россияни эмас, Эрон ва Туркияни танлади.

Чемпионлар лигасида асосий даъвогар ўзгарди. Бу "Барселона" эмас

Суперкомпьютер "ПСЖ"ни Чемпионлар Лигасининг янги фаворити деб топди.

Украина Курск вилоятини тарк этади

Россия қўшинлари аввал Украина назорати остида бўлган Курск вилоятидаги Суджа шаҳрига ҳужумларини кучайтирди.

Украиналиклар чекинмоқда...

Россия-Украина чегарасида ноаниқ вазият. Курскда кескин лаҳзалар.

Аргентина пойтахтида ҳукуматга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди

Норозилик акция Аргентина Миллий Конгресси биноси ёнида бўлиб ўтди ва унда тахминан икки минг киши иштирок этди.

Тошкент шаҳрида яроқлилик муддати ўтган катта миқдордаги маҳсулотлар аниқланди

Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.

Қушбегидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 17:48 да етиб бориб, ёнғин соат 17:57 да ўчирилган.

Покистонда аксилтеррор операцияси якунланди

Покистон ҳарбийлари Балужистон вилоятида террорчиларга қарши амалиётлар якунланганини маълум қилди.

"Мен ҳатто ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учрайдиган вазиятни тасаввур қилишни ҳам истамайман" - Инсонпарвар

Ғазода геноцид хавфи: ёрдам блокадаси бекор қилинмаса, нима бўлади?

Европа Иттифоқидан Трампга шок жавоб: 28 миллиард долларлик тарифлар жорий этилди!

Европа АҚШни жазолашга қарор қилди – янги тарифлар нимани ўзгартиради?

Покистонда кеча гаровга олинган поезд йўловчиларининг 155 нафари озод қилинди — Reuters

АFP хабарига кўра, 450 киши гаровга олинган. Reuters маълумотига кўра, ҳужум пайтида поездда 425 нафар йўловчи бўлган.

Андижонда ҳам зилзила содир бўлди

Ер силкиниши Тошкент вақти билан 08:11 да рўй берган.

Тошкент вилоятида юк ташувчи машина ёниб кетди

Ёнғин ўчириш экипажи ёнғин жойига соат 18:50 да етиб бориб, соат 19:07 да тўлиқ ўчирилган.

Тошкентда вояга етмаган бола Mercedes-Benz'да икки пиёдани уриб кетди

Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро Ш. Э.нинг ҳолати енгил жароҳат, фуқаро Ж.С.ники эса оғир жароҳат деб баҳоланган.

Манчестерда янги футбол аренаси қурилади

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби 100 000 ўринли янги стадион қуриш режасини эълон қилди.

Исроил армияси Ливанда Ҳизбуллоҳ ҳаво ҳужумидан мудофаа қўмондони ўлдирилганини маълум қилди

Бу ҳақда ИД матбуот котиби хабар берди.

Украина армияси улкан йўқотишлар билан, оёғи куйган товуқдек Курск вилоятини тарк этмоқда — Небензя

Россия қуролли кучлари 8 мартдан буён Курск вилоятидаги 19 та аҳоли пунктини озод қилди.

Андижонлик ота алимент ўрнига ўз “Дамас“ини берди

Андижон туманида фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган қарздор ота алимент тўлови ўрнига ўз машинасини берди.

Рамазон Темировга UFC'даги ғалабаси учун яна уй совға қилинди

Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Полшада ўзбекистонликларнинг тана аъзоларини сотган аёл қўлга олинди

Полшада украиналик аёл 56 та инсон буйрагини сотгани учун қўлга олинди — қурбонлар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Путин Украинага бажариб бўлмайдиган талаблар қўйди: У урушни атайлаб чўзмоқда! Кремль эса барчасини рад этяпти!

Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.

Очиқ геноцид: Инсонпарварлик ёрдами қуролга айланмоқда

UNRWA раҳбари Ғазода "очликнинг кучайиши" хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Москва АҚШга ишонмайди: Яхшиликка умид, ёмонликка тайёргарлик

Москва АҚШ билан муносабатларда "ортиқча оптимизм"дан огоҳлантиряпти.

Украинада тинчлик учун уч шарт эълон қилинди

Украина тинчлик учун шарт қўйди – Европа ва АҚШ қандай жавоб беради?