12 март куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Андрей Келинни чақириб, Британия дипломатларини таъқиб қилиш бўйича "тобора тажовузкор ва мувофиқлаштирилган кaмпанияга" қарши норозилик билдирди. Унга кўра, Россия "Москвадаги Британия элчихонасининг ёпилишига мажбурлашда фаол ҳаракат қилмоқда".
Қайд этилишича, вазирликнинг юқори мартабали ходими Россия дипломатик миссияси раҳбарига Лондон "Британия элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини қўрқитишга тоқат қилмаслиги" ҳақидаги позициясини "очиқ баён қилган". Шунинг учун Лондон "тезкор жавоб чоралари" сифатида бир россиялик дипломатни чиқариб юборишга қарор қилган.
10 март куни Россия давлат оммавий aхборот воситалари Британия дипломатик миссиясининг икки вакили мамлакатдан чиқариб юборилаётгани ҳақида хабар берди. Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) уларни "Россия хавфсизлигига таҳдид солувчи разведка ва бузғунчилик фаолиятида" айблаган. Дипломатлар аккредитациядан маҳрум қилинган ва икки ҳафта ичида Россияни тарк этиши зарурлиги белгиланган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.