Тожикистон ва Қирғизистон авиақатновларни тикламоқда ва эртага, 14 март куни Душанбе-Бишкек ва Бишкек-Хўжанд рейслари очилади.
Бу ҳақда Бишкекда икки кунлик ташриф билан бўлиб турган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон маълум қилди.
Умид қиламанки, тез орада автобус қатновлари ҳам тикланади ва фуқароларимиз бир-бирлари билан мулоқот қилишни бошлайдилар," - деди Раҳмон.
Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров ўртасидаги музокаралар доирасида бош вазирлар раҳбарлигида ҳукуматлараро кенгаш тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу янги механизм орқали ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, томонлар истиқболли саноат тармоғида алоқаларни кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги операцияси тез орада якунланиши кутилмоқда. Унинг тугашига бир неча ҳафтадан бир неча кунгача вақт кетиши мумкин, деб ёзмоқда Испаниянинг El Pais газетаси Украина армиясининг номи ошкор этилмаган вакилларига таяниб.
Reuters агентлиги манбаларига кўра, Россия ва АҚШ вакиллари сўнгги уч ҳафта давомида ушбу талабларни юзма-юз ва онлайн учрашувлар давомида муҳокама қилишган.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.