Эрон президенти Масъуд Пезешкиан таҳдидлар остида АҚШ билан музокараларни рад этди.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан таҳдидлар остида АҚШ билан музокараларни рад этиб, президент Доналд Трампга "Қўлингдан келганини қил" дея мурожаат қилди. Бу ҳақда Эрон давлат оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Шунингдек, у яқинда Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги Оқ уй Овал кабинетидаги тўқнашувга ишора қилиб, АҚШ ташқи сиёсатини танқид қилди. "Яқинда Зеленскийга қилган муомалангиздан сўнг ўзингиздан уялишингиз керак," деди Пезешкиан сешанба куни кечқурунги нутқида.
Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлигича қолмоқда. Вашингтон Теҳронни янги ядро келишувига мажбурлашга уринмоқда. Трамп ўз маъмуриятининг Эронни иқтисодий жиҳатдан издан чиқаришга қаратилган "максимал босим" стратегиясини қайта жорий этди, шу билан бирга Эронга ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид солмоқда.
Теҳрон узоқ вақтдан бери ўзининг ядро дастури тинч мақсадларга йўналтирилганини таъкидлаб келмоқда.
Пезешкиан Теҳрон Вашингтон томонидан қўйиладиган талабларни қабул қилмаслигини аниқ-равшан баён этди. "АҚШ бизга буйруқ бериб, таҳдид қилиши биз учун мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Мен сизлар билан ҳатто музокара ҳам қилмайман. Нимани хоҳласангиз, шуни қилаверинг," дея унинг сўзларини давлат оммавий ахборот воситалари келтирди. Бироқ, у яна шуни ҳам қўшимча қилдики, "агар музокаралар қадр-қиммат билан, ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларга асосланиб олиб борилса, биз ўтириб суҳбатлашишга тайёрмиз."
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.