Самарқандда, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги "Зарафшон" миллий табиат боғида "Ёш экологлар боғи" барпо қилинмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш акциясида боғда Экология вазирлиги, вилоят экология бошқармаси, вилоят прокуратураси вакиллари, "Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?" кўрик-танловининг республика босқичида қатнашадиган ўқувчи ёшлар ҳамда эко-волонтёрлар иштирокида 600 туп қайрағоч, гужум ва Қрим қарағайи дарахт кўчатлари экилди.
Ўз навбатида ёшларга яшиллик даражасини ошириш иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши каби долзарб экологик муаммоларнинг самарали ечими эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, ўқувчиларга "Зарафшон" миллий табиат боғида экскурсия ташкил этилди. Саёҳат давомида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг биохилма-хилликни асрашдаги аҳамияти юқори эканлиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш лозимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, танлов иштирокчилари учун Самарқанддаги "Боқий шаҳар"да саёҳат ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби экология соҳасида ҳам ёшларнинг ўрни, аҳамияти ортиб бормоқда. Республиканинг барча вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаган эко-фаол ёшлар турли долзарб масалалар борасида ўз фикрларини билдиришмоқда, халқаро тадбирларда, жараёнларда фаол иштирок этиб, муҳим ташаббусларни илгари суришмоқда. Кўрик-танлов эса ёшларимизнинг соҳага оид билимлари мустаҳкамланиб бораётганини яна бир бор исботлади.
Маълумот учун, айни дамда Самарқандда "Сиз экологияга оид қонунни биласизми?" кўрик танловининг умумтаълим мактаблар жамоалари ўртасидаги республика босқичи ўтказилмоқда. Касбий таълим муассасалари жамоалари ўртасидаги республика босқичи эса 17–19 март кунлари Хоразм вилоятида ташкил этилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.