Россиянинг икки томонлама мақсадли товарлар транзитига қўйган чекловлари Хитойдан Европага темир йўл орқали юк ташиш ҳажмининг кескин камайишига олиб келди, деб ёзади The Moscow Times.
Товарларнинг оммавий мусодара қилиниши ортидан хитойлик етказиб берувчилар Россия орқали ўтадиган йўлга ишончни йўқотди. "Биз ноябрь ойидан бери темир йўл орқали юк жўнатмадик" - деди Ҳаво денгиз транспорти бош директори Эндрю Цзян.
Россия транзит, хусусан, ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган товарларга нисбатан назоратни кучайтирди. Ғарб санкциялари туфайли мусодара қилинган товарларнинг бир қисми Россия Федерациясида қолди, бу эса логистикани фалаж қилди. Россияни айланиб ўтиш учун Хитой ва Қозоғистон Туркманистон, Эрон ва Туркия орқали янги йўналиш очди, шунингдек, Марказий Осиё ва Каспий денгизи орқали муқобил йўналишларни ишлаб чиқмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.