Марадонани даволаган шифокорлар 25 йилгача қамалиши мумкин

Марадонани даволаган шифокорлар 25 йилгача қамалиши мумкин

Аргентина футболи афсонаси Диего Марадонанинг сўнгги кунларида унга ғамхўрлик қилган саккизта тиббиёт ходимидан етти нафари қотиллик ва унинг ўлимига жиноий эҳтиётсизликда айбланиб, сешанба куни судга келтирилди, деб хабар беради BBC.

Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрида 60 ёшида вафот этди. Бундан бироз олдин у миясидаги қон тромбини олиб ташлаш учун операция қилинган эди. Шунингдек, у спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликдан даволанганлиги маълум.

Прокуратура футболчининг ўлимидан кўп ўтмай шифокорлар ва ҳамширалар устидан терговни бошлаган. 2021 йилда Марадонанинг ўлими ҳолатларини ўрганган 20 нафар экспертдан иборат комиссия тиббий гуруҳнинг ҳаракатларини “номақбул, ноадекват ва масъулиятсиз” деб топди. Мутахассислар хулосасига кўра, (ва суд ҳам таъкидлади) агар афсонавий футболчи тегишли тиббий муассасада тўғри даволанганида (Марадона уйида вафот этган - BBC) "омон қолиш имконияти юқорироқ бўларди".

Айбланувчилар орасида Марадонанинг нейрохирурги Леопольдо Луке (у ҳам унинг шахсий шифокори эди), психиатр ва ҳамширалар бор. Уларнинг барчаси футболчининг ўлимида ўз айбларини инкор этишмоқда.

Айбланувчилар ўз қилмишлари ўлимга олиб келишини билган ҳолда қотилликда айбдор деб топилса, саккиз йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Диего Марадона футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири саналади. ФИФА расмий сайтида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, у XX асрнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

1986 йилги жаҳон чемпионатида у Аргентина терма жамоаси сардори бўлган ва айнан ўшанда Англияга қарши чорак финалда ўзининг бадном голини қўли билан урган ва бу голни кейинчалик "Худонинг қўли" деб таърифлаган.

Фаолиятининг иккинчи ярмида Марадона кокаинга қарамликдан азият чекди ва 1991 йилда препарат учун тест ижобий натижа берганидан кейин 15 ойга дисквалификация қилинди.

Марадонанинг ўлими Аргентинани COVID-19 пандемияси даврида мотамга олиб келди.

"Бока Хуниорс" ва "Наполи"нинг собиқ ҳужумчисининг тобути президент саройига қўйилаётган пайтда у билан хайрлашиш учун ўн минглаб одамлар саф тортдилар.

Буэнос-Айреснинг чеккасидаги Сан-Исидродаги судда юздан ортиқ гувоҳлар, жумладан Марадонанинг оила аъзолари ва уни йиллар давомида даволаган шифокорлар гувоҳлик беради.

Тингловлар июлгача давом этиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

Эрон олий раҳбарининг саломатлиги ҳақида хабар берилди

Бу ҳақда ISNA Эрон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Франция вакиллари Москвага тинчлик таклифи билан келди, аммо рад жавобини олди

Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон Исроил нефтни қайта ишлаш заводлари ва АҚШ базаларига зарбалар берганини эълон қилди

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнот берди.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

АҚШ ва Исроил ҳужумлари Эроннинг ядровий салоҳиятини йўқ қила олмаяпти

Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси буни таъкидлади.

ФИФА Исроил футбол ассоциациясига нисбатан санкциялар жорий этди

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Исроил футбол ассоциациясини (IFA) кўплаб қоидабузарликлар учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Lequipe ФИФА расмий сайтига таяниб.

Нетаньяху: "Исроил Эроннинг энергетика объектларига ҳужум қилишдан тийилади"

Бу ҳақда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху журналистлар билан суҳбатда шундай деди.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Исроил Эроннинг “Басиж” кучлари разведка бўлинмаси бошлиғи йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Теҳронга зарбалар чоғида “Басиж”нинг разведка бўлими бошлиғи Исмоил Аҳмадий йўқ қилинган.

Францияда ИШИДнинг язидийларга қарши геноциди бўйича илк ҳукм чиқарилди

Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига салбий таъсир қилмоқда

2026 йилги World Happiness Report 2026да таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди