Исроилнинг чегара дарвозаларини ёпиш ва Ғазога электр таъминотини тўхтатиш қароридан сўнг, Дайр ал-Балаҳ шаҳридаги марказий тузни тозалаш заводи ишламай қолди, бу эса минглаб фаластинликларни Рамазон ойида тоза сувдан маҳрум қилди.
Фаластинлик оилалар асосий эҳтиёжларни қондириш ва оддий кундалик ҳаётни таъминлаш учун жуда муҳим бўлган тоза сувдан маҳрум бўлди.
YUNISEF'нинг Ғазодаги вакили Росалия Поулин 2024-йил ноябр ойида тахминан 600 минг киши ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлганини таъкидлади. Бироқ, тез орада этказиб бериш яна тўхтатилди, бу минтақадаги гуманитар инқирозни янада кучайтирди.
Ташкилот вакили Ғазода сув тақчиллиги критик даражага етганини таъкидлади. Ҳозирда ҳар 10 кишидан фақат биттаси тоза ичимлик сувига эга, аҳолининг 90 фоизи омон қолиш учун тоза сув олиш учун курашмоқда, деди Поулин.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.