Россия президенти Владимир Путин Курск қўшинлари гуруҳи қўмондонлик пунктларидан бирида йиғилиш ўтказди.
Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
Бу Украина қуролли кучлари минтақага ҳужум қилганидан кейин давлат раҳбарининг Курск вилоятига илк ташрифидир. Путин “Курск” гуруҳи қўмондонлик пунктига ҳарбий формада ташриф буюрди ва Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг ҳисоботини тинглади.
Ҳарбийлардан олинган маълумотларга кўра, рус қўшинлари Курск вилоятида муваффақиятли олдинга силжимоқда, деди Кремл 12-март куни Суджа маркази Россия армияси назоратига ўтгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб.
Чоршанба куни Мудофаа вазирлиги Курск йўналишидаги Казачя Локня, 1-Княжий, 2-Княжий, Замосте ва Мирний аҳоли пунктларини назоратга олгани ҳақида хабар берди.
Россия Қуролли кучлари Бош штабининг хабар беришича, охирги беш кун ичида Курск вилоятида. 24 та аҳоли пункти ва 259 квадрат километр майдон озод қилинди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Айни пайтда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Англия футболининг ёрқин юлдузларидан Гари Невилл “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик легионери Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди.
Лавров Хитой дипломатияси раҳбари Ван И билан музокаралар ўтказади, Россия ТИВ баёнотига кўра, улар Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қиладилар.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;