Нашр бу ҳақда юқори мартабали украиналик амалдорга таяниб ёзмоқда.
FT маълумотларига кўра, Киев сиёсий доираларида "Оқ уйдаги муваффақиятсизлик"дан сўнг, Зеленскийнинг қанча вақт ҳокимиятда қолиши муҳокама қилинмоқда. Трамп маъмурияти эса Украинанинг янги етакчиси билан ишлаш истагини яширмаяпти.
"Агар Зеленский Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга қарши чиқса, Трамп маъмурияти ундан юз ўгириши мумкин. АҚШ президенти аллақачон украиналик етакчининг қонунийлигига шубҳа билан қараб, уни “диктатор” деб атади, бу Кремл илгари сураётган қарашларга мос келади. Бундан ташқари, Трамп Украинада янги сайловлар ўтказишга чақирди. Трампнинг айрим тарафдорлари Овал кабинетдаги жанжалдан сўнг Зеленскийни истеъфога чиқишга даъват қилишди. Украиналик амалдорлар буни мамлакат учун қийин паллада украин жамиятида парокандаликни келтириб чиқарувчи, Москва томонидан илҳомлантирилган беқарорлик кампанияси деб ҳисоблашмоқда", — деб ёзади FT.
Мухолифатдаги украиналик сиёсатчилар Трамп билан зиддиятдан кейин Зеленскийни қўллаб-қувватлаган бўлишса-да, аслида улар сайловларга тайёргарлик кўришмоқда, иттифоқлар тузишмоқда ва жамоатчиликка мўлжалланган баёнотларни синаб кўришмоқда. Шунингдек, Оқ уй ва республикачилар билан алоқаларни мустаҳкамлашмоқда.
Порошенконинг “Европа бирдамлиги” партияси аъзолари Зеленскийни ички ва халқаро муносабатларда "худбин, ўзини яхши кўрадиган ва такаббур" дея танқид қилишади.
Сўровномалар сайловда Залужний Зеленский устидан ишончли ғалаба қозонишини кўрсатмоқда, аммо у “Вашингтон излаётган муроса қилишга мойил президент” бўлмаслиги мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.