Европарламент ЕИни Украинага ҳарбий ёрдамни "сезиларли даражада ошириш ва тезлаштириш" ҳамда Россия бошлаган урушни тугатиш бўйича музокараларда фаол иштирок этишга чақирди. Шунингдек, Киев учун ишончли хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқиш жараёнига қўшилиш муҳимлиги таъкидланди.
12 март куни Страсбургда қабул қилинган резолюцияда Евроиттифоққа аъзо давлатларнинг ҳарбий ёрдами "Россиянинг тажовузкор урушини тўлиқ тўхтатиш ва Украинага халқаро тан олинган чегаралари доирасида барча ҳудудлари устидан назоратни тиклаш имконини берадиган даражада бўлиши кераклиги" таъкидланган.
Резолюцияга кўра, Европа Иттифоқи "Украинанинг асосий стратегик иттифоқчиси ва энг йирик донори" бўлиши лозим. Европарламент, шунингдек, аъзо давлатларни Киевга ўқ-дори ва қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди.
Европарламент аъзолари фикрича, "Россиянинг ҳарбий иқтисодиёти барқарор эмас" ва "ЕИнинг мувофиқлаштирилган босими ҳамда Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш" Россия бошлаган урушни тугатиш бўйича музокараларда Киевнинг позициясини мустаҳкамлаши мумкин.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.