Киев билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришгач, америкалик музокарачилар маслаҳатлашиш учун аллақачон Москвага жўнаб кетишган. 12 март, чоршанба куни Вашингтонда Ирландия бош вазири Михол Мартин билан учрашув чоғида АҚШ президенти Доналд Трамп журналистларга «ҳозирда улар у ерга йўл олишмоқда», деди.
Трамп Россия президенти Владимир Путин Украинада ўт очишни тўхтатишга рози бўлишига «умид қилишини» айтди. Журналистларнинг Москвага нисбатан эҳтимолий босим чоралари ҳақида сўраганида, Америка етакчиси шундай жавоб берди: «Бундай ишлар ёқимсиз бўлади. Молиявий жиҳатдан мен Россия учун жуда ёмон бўладиган ишни қилишим мумкин. Мен буни қилишни хоҳламайман, чунки мен тинчликни хоҳлайман».
Ўз навбатида, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс АҚШ ва Россия вакиллари ўртасида фаол музокаралар олиб борилаётганини таъкидлади. У Украинадаги урушни тугатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларнинг илк натижаларини олқишлади. «Биз ҳозир жуда яхши ҳолатдамиз деб ўйлаймиз: украиналиклар ўт очишни тўхтатишга рози бўлишди, энди биз Россияни ҳам бунга рози бўлишга кўндира оламизми ёки йўқми, шуни кўрамиз», — деди у.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.