Туркия аэропортларида йўловчиларни текшириш кучайтирилади

Туркия аэропортларида йўловчиларни текшириш кучайтирилади

Туркия парламенти фуқаро авиацияси тўғрисидаги қонунга аэропортларда йўловчиларни текшириш тартибини кучайтирувчи тузатишларни маъқуллади, деб хабар берди “HaberTurk” телеканали.

Қайд этилишича, хавфсизлик хизмати ходимлари терминалга ва бортга чиқиш жойига киришда йўловчиларнинг буюмларини текширишлари мумкин бўлади.

Текширув қоидалари шахсий юкига ҳам, электрон қурилмаларга ҳам тегишли. Агар йўловчи кўздан кечириш учун ўз нарсаларини беришдан бош тортса, ходимлар уни аэропорт ёки жўнаб кетиш зонасига киритмаслик ҳуқуқига эга. Тақиқланган нарсалар жойида мусодара қилинади. Парламент томонидан маъқулланган тузатишлар, шунингдек, агар самолёт экипажи парвоз пайтида бортдаги қоидабузарликлар ҳақида расмийларга хабар бермаса, 620 дан 15,6 минг долларгача жарима ҳам киритади.

Эндиликда, авиация хавфсизлиги ходимлари юкларни ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида текширади. Туркиянинг асосий аэропортларида (Анталия, Измир, Бодрум) иккита текшириш пункти мавжуд. Биринчиси жамоат майдонига киришда, иккинчиси ҳужжатларни текширгандан кейин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!