Самолётда безорилик қилган қўшиқчи 15 суткага қамалди

Самолётда безорилик қилган қўшиқчи 15 суткага қамалди

5 июнь куни Остона суди қозоғистонлик қўшиқчи а нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқди. У майда безориликда айбланган.

Иш материалларида айтилишича, хонанда Олмаотадан Остонага учаётган самолётда жанжал қилган.

“Олмаота ва Остона рейси бортида майда безорилик ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш бўйича маъмурий иш қўзғатилди”, - дея изоҳ берган шаҳар полицияси.

Қайрат Нуртас самолёт салонида жабрланувчи Асилбек Беккаиров билан жанжаллашиб, унинг юзига уриб, соғлиғига енгил шикаст етказган.

Қайрат Нуртас айбини тан олмади ва жабрланувчи биринчи бўлиб унга қўл кўтарганини айтди.

Жабрланувчи судланувчини 15 суткага ҳибсга олишни ва ундан жарима ундирилишини сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!