Hindistonning Kalkutta shahrida shaxmat bo‘yicha "Tata Steel Chess India" turniri rapid bahslarining so‘nggi 7, 8 va 9-turida Nodirbek Abdusattorov amerikalik Uesli So, hindistonlik Arjun Ergaisi va FIDE reytingi yetakchisi Magnus Karlsen bilan bahslashdi.
O‘z tarixida oltinchi bor o‘tkazilayotgan nufuzli musobaqaning 9-turida jahon reytingi peshqadami Magnus Karlsenga qarshi oq donalarda dona surgan Abdusattorov durangga erishdi.
Musobaqani muvaffaqiyatli boshlab, dastlabki ikki kunda yutqazmagan Nodirbek rapid bahslarida 5 ochko bilan 4-o‘rinni egalladi.
N.Abdusattorov musobaqaning yettinchi va sakkizinchi turlarida amerikalik Uesli So hamda hindistonlik Arjun Ergaisiga imkoniyatni boy berib qo‘ydi.
Mukofot jamg‘armasi 41 ming 500 AQSh dollarini tashkil etgan xalqaro turnirda Abdusattorov 4-o‘rinni egallashi ortidan rapid yo‘nalishida 2 ming AQSh dollariga ega chiqdi.
Turnirda 6 g‘alaba va 3 durang qayd etgan Magnus Karlsen 7,5 ochko bilan rapid bahslari g‘olibiga aylandi.
16-17 noyabr kunlari o‘tadigan blis bahslarida hamyurtimiz g‘oliblik uchun kurash olib boradi. Rapid yo‘nalishidagi singari blisda ham 7-o‘ringacha joy egallagan shaxmatchilar tegishli tartibdagi mukofot mablag‘lari bilan taqdirlanadi.
Matnda xatolik topsangiz, o‘sha xatoni belgilab, bizga jo‘nating (Ctrl + Enter)
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
CREA энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқининг Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисининг энг йирик импортчиси Франция бўлиб...
Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали суҳбатда Украина билан можарони ҳал қилишда Москванинг ёндашувини билдирди, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.
"Реал Мадрид" футболчилари "Барселона" январь ойида Испания Суперкубоги финалига йўл олишига умид қилмоқда, шунда улар Бернабеудаги "Эл-класико"даги мағлубият учун қасос олишни мақсад қилган.
Америкалик тадбиркор, Тесла ва SpaceX асосчиси Илон Маск унинг Россия билан "алоқалари"ни текширишга чақирганларни топишга ва "йўқ қилишга" ваъда берди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзди.
Украина ҳарбийлари жанг майдонида «қотил роботлар» — турли тўсиқлар ва электрон уруш тизимларини четлаб ўтишга қодир ҳужумчи дронлардан тобора кўпроқ фойдалана бошлади.
"Ҳужум ҳаракатларини ўтказишга уринган душман 17 та техникани йўқотди - фақат миналар портлаши туфайли," - деб ёзди генерал-лейтенант Александр Павлюк.
Женевада жойлашган "Euro-Med Human Rights Monitor" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ғазо шимолидаги ўнлаб қасддан қилинган қотилликлар ва дала қатлларни ҳужжатлаштирганини маълум қилди.
Шу ой бошида АҚШ жанубий қўмондонлигининг собиқ бошлиғи генерал Лаура Ричардсон Хитой ҳарбий денгиз флоти Чансайдан разведка маълумотларини йиғиш учун фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Жаҳон сиёсатчилари ва ишбилармонлари АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампни қўллаб-қувватлаш мақсадида уни танқид қилишдан оммавий равишда воз кечмоқда.
Шольц, шунингдек, Германияда ҳукмрон коалициянинг қулаши борасида канцлерни масхара қилган Трамп тарафдори ва технология миллиардери Илон Маскнинг сўнгги танқидларини рад этди.