Зоминдаги ёнғинни ўчириш учун 350 дан ортиқ шахсий таркиб, 4 та вертолёт, Миллия гвардия, Ички ишлар ва бошқа ташкилотларнинг кучлари жалб этилди

Зоминдаги ёнғинни ўчириш учун 350 дан ортиқ шахсий таркиб, 4 та вертолёт, Миллия гвардия, Ички ишлар ва бошқа ташкилотларнинг кучлари жалб этилди

ФВВ Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи дала майдонидаги ёнғин бўйича қўшимча маълумот берди.

Аввал хабар берганимиздек Бугун, 1 август куни Жиззах вилояти Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлган.

Айни вақтда ёнғин ҳудудининг кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиби Мудофаа вазирлигидан 4 та вертолёт шунингдек, Миллия гвардия, Ички ишлар, Давлат экология қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилди.

Ҳодиса тафсилотлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!