Зеленский ўзини тасодифан “ишдан бўшатди”

Зеленский ўзини тасодифан “ишдан бўшатди”

23 март куни Украина президенти Владимир Зеленский янглишиб ўзини “ишдан бўшатди”.

Украина етакчисининг сайтида Алла Полишукни Кировоград вилояти Кропивницкий тумани давлат маъмурияти раҳбари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги 206/2021-рп-сонли фармони чоп қилинди.

Унда лавозимдан озод қилиш “Украина президентининг ваколат муддатлари якунлангани муносабати” амалга оширилгани ёзилганди.

Скриншот с сайта украинского лидера. Сейчас публикация уже удалена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021

Скриншот с сайта украинского лидера. Сейчас публикация уже удалена

Бу жумла кўпчиликнинг диққатини ўзига жалб қилди ва турли фикрлар туғилишига сабаб бўлди. Президент офиси ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Зеленский матбуот хизмати у ваколатларини зиммасидан соқит қилмагани ва фармон матни нотўғри талқин қилинганини маълум қилди.

Гап шундаки, Алла Полшукни 2015 йилда бу лавозимга Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко тайинлаган.

“Ваколат муддатлари якунланиши” жумласи эса аслида унга тааллуқли бўлган.

“Украина янги президенти сайланган тақдирда маҳаллий давлат маъмурият раислари белгиланган тартибда янги маҳаллий давлат маъмурият раислари тайинлангунга қадар ўз ваколатларини бажаришда давом этади”, - дея тушунтирган Зеленский матбуот хизмати.

Бу мамлакатнинг “Маҳаллий давлат маъмуриятлари тўғрисидаги” қонунда кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!