Осиё кубоги, футзал. Ўзбекистон терма жамоаси пенальтилар сериясида Эронга мағлуб бўлди

Осиё кубоги, футзал. Ўзбекистон терма жамоаси пенальтилар сериясида Эронга мағлуб бўлди

Футзал бўйича Осиё кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон баҳси бўлиб ўтди.

Асосий вақтда 3:3 ҳисоби қайд этилди ва пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Вакилларимиздан голларга Суннатулла Жўраев ва Аброр Аҳметзянов (дубль) муаллифлик қилди. Серияда эса ҳамюртларимиз 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Маълумот учун, Хосе Венансио шогирдлари учинчи ўрин учун баҳсда Тожикистонга қарши майдонга тушади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!