Шимолий Корея қўшинларининг биринчи бўлинмалари шу ҳафта охирида Украинада жанговар ҳаракатларга киришиши мумкин, деди Украина президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийнинг ҳисоботидан сўнг.
«Разведка маълумотларига кўра, 27-28 октябрь кунлари Шимолий Кореянинг биринчи ҳарбийлари Россия томонидан жанговар зоналарда қўлланилади. Бу кунларда Қозонда кўп эшитилаётган дезинформациялардан фарқли ўлароқ, бу Россиянинг яққол авж олувчи қадамидир», — деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.
Пайшанба куни Қозонда БРИКС саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путин КХДР Россияга ҳарбий хизматчиларни ўтказаётганини инкор этмади.
Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия уруш давом этишини истайди, шунинг учун «дунё етакчиларининг принципиал ва қатъий муносабати» зарур.
«Шимолий Кореянинг жанговар ҳаракатлардаги ҳақиқий иштирокига кўз юмиш ва чалкаш изоҳлар кўринишида эмас, балки Москва ва Пхенянга БМТ Низомига риоя қилиш ва кучайганлик учун жазо кўриш мақсадида аниқ босим кўрсатиши керак», — дея қўшимча қилди Зеленский.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .