Ижтимоий тармоқ саҳифаларида М.Улуғбек туманидаги 50-сонли мактабда ҳар ой фонд учун 100 минг сўмдан пул йиғилаётганидан шикоят қилинган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. Пойтахтимиздаги барча давлат умумтаълим мактабларида дарслар тўлиқ бепул ўтилади. Фақатгина ҳар бир таълим муассасасида буджетдан ташқари маблағ топиш мақсадида ўқувчиларга дарсдан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги «Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги 343-сонли Низомига биноан шартнома асосида пуллик қўшимча тўгараклар ҳамда машғулотлар ўтиш, куни узайтирилган гуруҳлар фаолиятлари йўлга қўйилган.
Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги 50-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳам айни пайтда юқоридаги Қарор асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мактабда анъанавий дарслар бепул олиб борилади. Ота-оналарнинг истак-хоҳишларига кўра, таълим масканида мактаб билан тузилган ўзаро шартнома асосида қўшимча дарслар, тўгараклар, куни узайтирилган гуруҳлар ташкил этилганлигини билдирамиз.
Мактаб маъмурияти томонидан 2024/2025-ўқув йили бошида синф раҳбарлари, ўқитувчилар, ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, турли байрам, мактаб таъмири ва фонди учун ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш таъқиқланиши бўйича огоҳлантирилган,- дейилади хабарда.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу платформадан кўзланган мақсад БРИКС мамлакатлари, Глобал Жануб ва Шарқ мамлакатларига сармоя оқимини кўпайтириш ва ушбу мамлакатлардаги йирик инфратузилма ва технологик лойиҳаларга сармоя киритишга эътибор қаратишдир.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .