Илон Маск 2022 йил охиридан бери Владимир Путин билан мунтазам алоқада бўлган — The Wall Street Journal
Бу маълумот АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россиянинг бир қанча амалдаги ва собиқ амалдорлари томонидан тасдиқланган. Маск ва Путин ўртасидаги музокаралар “шахсий мавзулар, бизнес ва геосиёсий зиддиятлар” ҳақида бўлган, деб ёзади WSJ.
Бундан ташқари, 2022 йилдан кейин Маск бир нечта юқори мартабали россиялик амалдорлар билан ҳам мулоқот қилган, улар орасида Россия президенти маъмурияти раҳбари Сергей Кириенко ҳам бор. Улар нима ҳақида гаплашгани номаълум.
2022 йилнинг кузида сиёсатшунос Ян Бреммер Маск унга Путин билан суҳбати ва Кремлнинг “қизил чизиқлари” ҳақида гапирганини айтганди. Бреммернинг сўзларига кўра, Маск унга Россия ҳар қандай ҳолатда ҳам Қрим ва Украинанинг бетарафлигини сақлаб қолиши ва Украинанинг аннексия қилинган Қримга бостириб киришига ядровий зарба билан жавоб бериши ҳақидаги хабарни етказган. Маск Бреммерга бу гапларни айтганини рад этди.
Нашр маълумотларига кўра, 2023 йил охирида Кремл биринчи марта Маскга Тайван устидан Starlink сунъий йўлдош алоқа терминалларини фаоллаштирмаслик илтимоси билан мурожаат қилган – бундан мақсад эса Хитой етакчиси Си Жинпинга хайрихоҳликни намойиш этиш бўлган.
"АҚШ ва унинг иттифоқчилари сўнгги йилларда Путинни изоляция қилишди. Маскнинг бу мулоқоти Россия етакчиси билан ҳамкорликнинг янгиланганини кўрсатиши ва Трампнинг Украинадаги уруш каби йирик келишмовчиликлар бўйича келишувга эришиш истагини яна бир бор тасдиқлаши мумкин", дейилади хабарда.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу платформадан кўзланган мақсад БРИКС мамлакатлари, Глобал Жануб ва Шарқ мамлакатларига сармоя оқимини кўпайтириш ва ушбу мамлакатлардаги йирик инфратузилма ва технологик лойиҳаларга сармоя киритишга эътибор қаратишдир.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .