2024 йил 27 октябрь куни илк бор Қонунчилик палатасига аралаш тизим асосида бўлиб ўтадиган сайловнинг моҳияти ва аҳамиятини атрофлича тушунтириш ҳамда сайловга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида жойларда тегишли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ходимлар ўртасида ҳуқуқий ва электорат маданиятини юксалтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети «Ҳуқуқий фанлар» кафедраси доценти, фалсафа фанлари доктори (ДСc), «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси Жалолиддин Юсубов сайловлар ва ислоҳотлар ҳақида умумий маълумот бериб ўтиб, 2024 йилги сайловларда илк маротаба аралаш сайлов тизимидан фойдаланилишига алоҳида тўхталди.
Бу тизимда Қонунчилик палатаси депутатларининг 50 фоизи бир мандатли сайлов округларидан мажоритар тизим бўйича, қолган 50 фоизи эса партия рўйхатига пропорционал вакиллик орқали сайланиши назарда тутилиши айтиб ўтилди.
Маърузачи «E-saylov» ахборот тизими имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бериб, тадбир иштирокчиларининг барча саволларига батафсил жавоб бериб ўтди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.