КХДРнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий ваколатхонаси Корея халқ армияси (КХА) аскарларининг Россияга жўнатилгани ҳақидаги иддаоларни асоссиз миш-мишлар дея рад этди.
Украинада Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) қўшинлари борлиги тасдиқланса, АҚШ Конгрессининг ҳарбий жавоб чоралари кўриш ҳақидаги чақириқлари Корея яриморолидаги кескинликни кучайтирмоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко ОАВга.
«Менимча, бундай баёнотлар Корея ярим оролидаги вазиятни янада кескинлаштирадиган провокацион спекуляциялардан бошқа ҳеч қандай тарзда таснифланмаслиги керак», — деди у.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг разведка бўйича доимий танлов қўмитаси раиси Майк Тёрнер (Огаё штатидан республикачи) Вашингтон маъмурияти КХДР қўшинлари Украина ҳудудида пайдо бўладиган бўлса, уларга қарши тўғридан-тўғри ҳарбий чоралар кўриш масаласини жиддий ўйлаб кўришни таклиф қилди.
«Агар Шимолий Корея қўшинлари Украинанинг суверен ҳудудига бостириб кирса, Қўшма Штатлар Шимолий Корея қўшинларига қарши тўғридан-тўғри ҳарбий чора кўриш масаласини жиддий ўйлаб кўриши керак», деди Тёрнер чоршанба куни эълон қилинган ёзма баёнотда.
КХДРнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси Корея халқ армияси (КХА) аскарларининг Россияга жўнатилгани ҳақидаги иддаоларни асоссиз миш-мишлар сифатида рад этди.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам ОАВда КХА ҳарбий хизматчиларининг Украинадаги урушда иштирок этиши ҳақидаги хабарлар сохта хабар эканини айтган эди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Ҳамёнбоп (нархи — $600) iPhone 16e смартфони сотуви ёмон бошланди. Таниқли инсайдер ва Bloomberg журналисти Марк Гурман Apple Store вакилларидан олинган маълумотлар асосида шундай хабар берди.
Мактаб маъмурияти ўша куни ўқитувчи ва қиз ўртасида тортишув бўлганини тасдиқлади ва охирги кунларда қизнинг руҳиятида ўзгариш кузатилмаганини маълум қилди.
Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнашининг келиб чиқишига сабабчи бўлган фуқаро 9-қаватдан ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди.
Трампнинг таъкидлашича, Путин республикачининг “Россия билан алоқалари” бўйича демократлар томонидан олиб борилаётган текширувлар туфайли қаттиқ босим остида қолган.
Вашингтон мамлакат ҳудудидаги 500 миллиард долларлик камёб ер ости бойликларига эгалик қилиш талабидан воз кечди. Бу талаб келишув матнида акс эттирилмаган ва Зеленский аввалроқ уни қабул қилмаслигини айтган эди.
Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради.
Оттава ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иморатни тутиб турган бир нечта тўсин деформацияга учраганини маълум қилди. Юқори қаватда қор қоплангач, бетон устунлар ёрилиб, синган.
Яқинда Ғазо секторида гипотермия ва унга боғлиқ асоратлар туфайли камида 15 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.
Расмий шахс "Ғазо болаларини босқинчилар олиб бораётган геноцид уруши оқибатларидан қутқариш учун халқаро ва БМТ ташкилотларининг шошилинч ва зудлик билан аралашувини" талаб қилди.