Қозондаги БРИКС саммити доирасида Хитой раиси Си Цзинпин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Hindustan Times. Бу Ҳиндистоннинг Маҳабалипурам шаҳрида, Шарқий Ладахда Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги чегара можароси авж олишидан бир неча ой олдин музокаралар бўлиб ўтган 2019 йилдан бери етакчилар ўртасидаги биринчи учрашувдир.
2020 йилда мамлакатлар ўртасидаги ҳудудий келишмовчилик ҳар икки томондан ҳарбий хизматчиларнинг ўлимига сабаб бўлган тўқнашувларга олиб келди. Шу фонда Ҳиндистон Хитой билан чегарасига рекорд миқдордаги аскар жойлаштирди.
Икки томон яқинда Ладахдаги Ҳақиқий назорат чизиғи бўйлаб патруль қилиш бўйича келишувга эришди, бу эса қўшинларни ажратиш ва кескинликни камайтиришга ёрдам беради. Оммавий ахборот воситалари ушбу келишув икки давлат раҳбарларининг саммитда учрашиши учун шароит яратганини таъкидламоқда.
Қозонда Владимир Путин раислигида БРИКС 16-саммитининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда илк бор ассоциациянинг янги аъзолари – Миср, Эфиопия, Эрон ва январь ойида иттифоққа расман қўшилган БАА раҳбарлари иштирок этди.
Саммитда 22 давлат раҳбари ва олти халқаро ташкилот раҳбари, жумладан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этмоқда.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .