Парламент спикери Нурланбек Шакиев Қорақирғиз автоном вилоятининг 100 йиллиги ва давлат арбоби Иманали Айдарбековнинг 140 йиллигига бағишланган тадбирда Қирғизистон мадҳиясини қайта ёзишини маълум қилди.
«Биз ҳозирги мадҳияни Совет Иттифоқидан биринчи чиққанимизда қабул қилганмиз. Энди биз оёққа турган, тараққиёт йўлидан бораётган давлатмиз. Шунинг учун мадҳияни ўзгартиришга мажбурмиз. Шундай бўлиши керакки, ҳамма қўшиқ айтсин», - дейди Нурланбек Шакиев.
Қирғизистон Республикасининг давлат мадҳияси 1992 йил 18 декабрда Қирғизистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан тасдиқланган. Дастлаб у уч байт ва хордан иборат бўлган, бироқ Жогорку Кенешнинг 2012 йил 27 декабрдаги қарори билан иккинчи байт чиқариб ташланган.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .