Корея Республикаси ва АҚШ 110 га яқин самолёт, жумладан F-35 қирувчи самолётлари иштирокида «Озодлик байроғи» ҳаво машқларини ўтказмоқда. Бу ҳақда Корея Республикаси ҳарбий-ҳаво кучларига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Машғулотлар 21-октябрда бошланган ва 1 ноябргача давом этади. Жанубий Корея F-35А, F-15К қирувчи самолётларидан, Америка томони F-35B ва F-16 самолётларидан, шунингдек, MQ-9 учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланади. Биринчи ҳафтада АҚШ ва Корея ҳарбийлари миссияни режалаштиришга эътибор қаратадилар, иккинчи ҳафта ҳаводан ёрдам ва мудофаа ҳаво маневрларига эътибор қаратади.
«Биринчи марта қирувчи самолётлар ва дронларнинг биргаликдаги парвози» амалга оширилади, деб хабар беради Yonhap. Машғулотларга Австралиянинг KC-30А ёнилғи қуювчи транспорт самолёти қўшилади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.