Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади. Саммит Кремлга Россиянинг Украинага бостириб кириши пайтида унинг ҳар қандай сиёсий изоляцияси НАТО чегараларидан узоққа чўзилмаслигини кўрсатиш учун имконият сифатида кўрилди.
Путин Украинадан ўт очишни тўхтатишнинг дастлабки шарти сифатида жануби ва шарқидаги ҳудудларини таслим қилишни талаб қилди, бу позицияни Киев «бемаънилик» деб атаган.
Украина президенти Владимир Зеленский ўтган ҳафта Европа пойтахтларини кезиб, ўзининг «ғалаба режаси»ни илгари сурди. Брюсселда Европа Иттифоқи етакчилари билан суҳбатда Зеленский бу режа «Россияни адолатли тинчликка мажбур қилишини» айтди.
Зеленскийнинг ғалаба режасида Россия томонидан халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда босиб олинган ёки аннекция қилинган Украина ҳудудларидан воз кечиш таклифи йўқ.
Россия 2022 йилнинг февраль ойида Украинага бостириб киришини бошлаганидан бери миллионлаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишди ва минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Путинга нисбатан украиналик болаларни Россияга мажбуран кўчириш айбловлари билан боғлиқ ҳолда ҳибсга олиш тўғрисидаги халқаро жиноий суднинг (ХЖМ) ҳибсга олиш ордери бор.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .