Ўзбекистон компанияси Афғонистонда газ қидириш ва қазиб олиш билан шуғулланади

Ўзбекистон компанияси Афғонистонда газ қидириш ва қазиб олиш билан шуғулланади

Ўзбекистоннинг Eriell компанияси Афғонистонда газ қазиб олиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда 25 октябрь куни «Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги» доирасида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев маълум қилди, деб хабар берди Gazeta.uz.

10 октябрь куни Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида Афғонистон шимолидаги Жаузжон ва Фарёб вилоятларидаги Тути-Майдон участкасида табиий газни қидириш ва қазиб олиш бўйича шартнома имзолаган эди.

10 йиллик шартнома тахминан 1 миллиард долларлик сармояни ўз ичига олади: биринчи йилда 100 миллион доллар ва кейинги тўққиз йилда 900 миллион доллар.

Ҳужжат Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар Охунд ва Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматулла Иргашев иштирокида имзоланди.

Кон ва нефть вазири вазифасини бажарувчи Ҳидоятуллоҳ Бадри ишлаб чиқарилган газ дастлабки икки йилда 100 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш учун ишлатилишини қайд этди.

Исматулла Иргашевнинг айтишича, Тути-Майдан конининг газ захиралари 3 триллион куб метрга баҳоланган, у 7 минг квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллайди.

«Муҳандис ва мутахассислар 8 та эски қудуқни қайта тиклаш ишларини ўрганмоқда. Газни ўзлаштириш бошланганидан сўнг дастлабки икки йилда бир неча миллиард куб метр газ қазиб олиш режалаштирилган. Шартларга кўра, Ўзбекистон 25 йил давомида бу соҳага ҳар йили 100 миллион доллар сармоя киритади ва 10 йилдан сўнг конни ривожлантиришга йўналтирилган сармояни 1 миллиард долларгача оширади», — деди у.

Махсус вакилнинг қўшимча қилишича, Афғонистонда ишлаб чиқарилган газ газ қувурлари орқали Ўзбекистонга етказилади, қайта ишланади ва Афғонистон бозорига қайта берилади.

Иргашевга кўра, Ўзбекистон президентининг мақсади нафақат ўз мамлакатининг, балки Марказий Осиё давлатларининг ҳам иқтисодий ривожланиши, тинчлигини таъминлаш ва шу нуқтаи назардан Афғонситонга алоҳида аҳамият қаратиб, афғон муаммосини иложи борича тезроқ ҳал қилиш ҳамда Афғонистонни бутун дунё ҳамжамиятга муносиб бўлган халқаро бир ҳамкорга айлантиришдан иборат.

Eriell — 2004 йилда ташкил этилган нефть конлари хизматлари компаниялар гуруҳи. Нефть ва газ компаниялари учун қудуқларни қуриш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатади. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти буюртмасига кўра, «Алан», «Ўртабулоқ», «Жанубий Тандирча», «Қуйи Сурғил», «Шимолий Бердақ» ва «Мустақилликка 25 йил» (М-25) конларида бурғулаш ишлари олиб борилмоқда, (бу ерда буюртмачи Surhan Gas Chemical Operating Company ҳисобланади). 2023 йил июль ойида компания Россиядаги шўба корхоналарини сотди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда кузги таътил вақти эълон қилинди

10 ноябрдан навбатдаги чорак бошланади.

Эрон ўраб олинмоқда

Систан ва Балужистон вилоятлари ҳамда Хуросон-Разавийда қурилиш ишлари аллақачон бошланган.

Россия Исроилга юзланди

Москва Исроилни огоҳлантирди.

Антарктида яшил рангга айлана бошлади

Олимлар сўнгги 40 йил ичида "кўкаламзорлаштириш" майдони 10 баробар ошганини айтмоқда

Эрталабдан Исроилга юзлаб ракеталар ташланди

Ливандан Исроилнинг шимолий ҳудудларига 70 га яқин ракета учирилди.

Эрон огоҳлантирмоқда...

Эрон БМТ Хавфсизлик Кенгашига мактуб юборди.

Корейс аскарлари рус формасини кийди... Энди фронтга!

Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.

"Реал Мадрид" Мбаппе билан шартнома имзолаганидан афсусда

Ромаин Молина "Реал" Килиан Мбаппе трансферидан мамнун эмаслигини айтди.

Канада: Ҳиндистон «даҳшатли хато» қилди

Ҳиндистон ҳукумати Канада хавфсизлиги ва суверенитетига шу қадар тажовузкорлик билан аралашиши мумкин деб ўйлаб, даҳшатли хатога йўл қўйди.

Келгуси ҳафтада ҳарорат яна пасаяди

«Ўзгидромет» 21-23 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900-йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Бугундан республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда

Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Пенсия ёши ошиши ҳақидаги гап-сўзларда жон борми?

Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.

Корея осмонида қирувчи самолётлар, дронлар...

Корея Республикаси ва АҚШ 110 га яқин самолёт, жумладан F-35 қирувчи самолётлари иштирокида «Озодлик байроғи» ҳаво машқларини ўтказмоқда.

Бу 7 октябрдаги ҳужумдан ҳам каттароқ ҳужум бўларди

Сурия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳаво ҳужуми оқибатида бир аскар ҳалок бўлган, етти нафари яраланган

BRICS саммитида 13 мамлакат “ҳамкор давлат” мақомини олди

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Ҳиндистон Туркиянинг ташкилотга тўлиқ киришига тўсқинлик қилмоқда.

Шимолий Корея қўшинлари Украинада жангга киришса, улар қонуний нишонга айланади

Биз бу аскарлар Россия армияси билан жангга киришадими ёки йўқми, ҳозирча билмаймиз.

Путин Россиядаги КХДР ҳарбийлари ҳақида гапирди

Расмлар — жиддий нарса. Агар фотосуратлар бўлса, улар ниманидир акс эттиради.

Ҳизбуллоҳдан аниқ зарба: Исроил катта йўқотишларга учради

Исроил йўқотишлар ҳақида хабар берди.

Путин Украинадан ўт очишни тўхтатишнинг дастлабки шартини эълон қилди

Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.

Германия «ғалаба режаси»ни ишлаб чиққан Зеленскийни хафа қилди

Шольц Украинанинг НАТОга кириш таклифини рад этди.

Россия Купянск томон ҳаракатланмоқда: шаҳарга зарба берилди

Харков вилояти губернатори Россиянинг Украина шимоли-шарқидаги Купянск шаҳрига берган зарбасидан кейин тўрт киши яраланганини айтди.

КХДРдан биринчи ҳарбийлар гуруҳи Курск вилоятига етиб келди — Украина разведкаси

Машғулотлар Россия шарқидаги бешта полигонда бўлиб ўтди.

Чеченистонда номаълум шахслар қуролли ҳужум уюштирди

Росгвардия матбуот хизмати хабарига кўра, ўққа тутилиш натижасида ҳарбий хизматчилардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси яраланган.

Самарқандда 7-синф ўқувчиси машина бошқариб ҳалок бўлди

Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ўқувчи бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Норвегияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Тахминларга кўра, ҳодисага кўчки сабаб бўлган.

Қозоғистон Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермайди

Остона бу чекловларни қўллаб-қувватламасада, Қозоғистон ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга қарши.

Аёллар "Ягона Россия" офисига ўт қўйди

Пермда 24 октябрга ўтар кечаси икки аёл "Ягона Россия" партияси минтақавий бўлими ҳудудига Молотов коктейлини улоқтирди.

Харрис Трампни "фашист" деб ҳисоблайди. Собиқ президент унга жавоб берди: "Бузуқ мия."

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Камол Харрис ўз рақиби - республикачи Доналд Трампни "фашист" деб ҳисоблашини маълум қилди.

БРИКС саммити Ғарбнинг Россияни яккалаб қўйиш режаси барбод бўлганини кўрсатди - Дума спикери

Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.

Исроил армияси Ғазо марказидаги қочқинлар лагерларига зарба берди

Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.

Жиноят: Исроил бир неча юз минг ливанликларни уйсиз қолдирди

Исроил ҳужуми бошланганидан бери 420 мингдан ортиқ одам Ливанни тарк этди, 800 мингдан ортиқ ливанлик ўз уйларини тарк этган.

АҚШ Украина фонида Корея ярим оролида кескинликни келтириб чиқармоқдами?

Россия ҳам, Шимолий Корея ҳам шимоллик аскарлар Украинада жанг қилишини рад этмоқда.

Чексиз жиноятлар: Исроил Жабалия лагеридаги 20 кунлик қамалда 770 дан ортиқ одамни ўлдирди

Ғазо шимолида фуқаролик мудофааси ишлари бутунлай тўхтади - вазият ҳалокатли даражада.

Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди

Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.

Туркия оммавий ахборот воситалари Анқарадаги теракт ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар учун жазоланади

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Лукашенконинг айтишича, Украина ҳукумати Россия билан ядровий можаро бўлишини хоҳлайди

Украина ҳукумати Россия иштирокида ядровий можаро бошламоқчи. Бундай фикрни Беларус президенти Александр Лукашенко билдирди, дея хабар беради «ТАСС» .

Эрдўған Анқарадаги терактда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сонини айтди

Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .