Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Камол Харрис ўз рақиби - республикачи Доналд Трампни "фашист" деб ҳисоблашини маълум қилди. Ҳаррис CNN телеканалида кўрсатув томошабинларидан бири томонидан берилган тегишли саволга ижобий жавоб берди.
"Ҳа, ҳисоблайман, - деди Харрис. - Шунингдек, мен уни бу томондан яхши биладиган одамларга ишониш керак, деб ҳисоблайман."
У, эҳтимол, Трамп билан ишлаган ва унга тегишли тавсифларни берган собиқ юқори мартабали ҳукумат амалдорларини назарда тутган. Улар орасида Трамп штаб бошлиғи Жон Келли ва Трамп президентлиги даврида штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари бўлган генерал Марк Милли бор.
АҚШ президентлигига номзод Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Харриснинг нутқига изоҳ бераркан, рақибининг "бузуқ мияси" борлиги ва у тобора "риторика даражасини кўтараётгани" ҳақида ёзди. "У ўз риторикасининг даражасини ошириб бормоқда, ҳаттоки мени Адолф Гитлер деб аташгача борди ва унинг бузуқ миясига келадиган бошқа ҳамма нарсаларни ҳам айтди," дея Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Ҳамёнбоп (нархи — $600) iPhone 16e смартфони сотуви ёмон бошланди. Таниқли инсайдер ва Bloomberg журналисти Марк Гурман Apple Store вакилларидан олинган маълумотлар асосида шундай хабар берди.
Мактаб маъмурияти ўша куни ўқитувчи ва қиз ўртасида тортишув бўлганини тасдиқлади ва охирги кунларда қизнинг руҳиятида ўзгариш кузатилмаганини маълум қилди.
Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнашининг келиб чиқишига сабабчи бўлган фуқаро 9-қаватдан ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди.
Трампнинг таъкидлашича, Путин республикачининг “Россия билан алоқалари” бўйича демократлар томонидан олиб борилаётган текширувлар туфайли қаттиқ босим остида қолган.
Вашингтон мамлакат ҳудудидаги 500 миллиард долларлик камёб ер ости бойликларига эгалик қилиш талабидан воз кечди. Бу талаб келишув матнида акс эттирилмаган ва Зеленский аввалроқ уни қабул қилмаслигини айтган эди.
Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради.
Оттава ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иморатни тутиб турган бир нечта тўсин деформацияга учраганини маълум қилди. Юқори қаватда қор қоплангач, бетон устунлар ёрилиб, синган.
Яқинда Ғазо секторида гипотермия ва унга боғлиқ асоратлар туфайли камида 15 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.
Расмий шахс "Ғазо болаларини босқинчилар олиб бораётган геноцид уруши оқибатларидан қутқариш учун халқаро ва БМТ ташкилотларининг шошилинч ва зудлик билан аралашувини" талаб қилди.