Бу ҳақда Politico АҚШ ва Шимолий Атлантика альянсининг тўрт нафар расмий ва дипломатига таяниб ёзмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Украина президенти Зеленскийнинг “ғалаба режаси”да Украинани NATO'га “зудлик билан таклиф қилиш” ҳақидаги банд бор.
"Ҳозирча альянс Украинага аъзолик бериш ёки таклиф қилишга тайёр бўладиган даражага етгани йўқ", — деди АҚШнинг NATO'даги доимий вакили Жулиан Смит.
Аввалроқ Зеленский Германия канцлери Олаф Шолц Киевни тезлик билан альянсга таклиф қилиш масаласини қўллаб-қувватламаслигини айтганди. Венгрия ва Словакия ҳам Киевнинг бу талабини қўллаб-қувватламаяпти.
"Бельгия, Словения ёки Испания каби давлатлар АҚШ ва Германиянинг қарорини кутишмоқда. Улар бу борада хулоса чиқаришга шошилмаяпти", — дейди NATO расмийларидан бири.
"Шу билан бирга, Россия Федерацияси томонидан катта таҳдидни ҳис қилаётган Болтиқбўйи мамлакатлари ва Полша бу фикрга катта иштиёқ билан қарашмоқда", дея таъкидлайди нашр.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу платформадан кўзланган мақсад БРИКС мамлакатлари, Глобал Жануб ва Шарқ мамлакатларига сармоя оқимини кўпайтириш ва ушбу мамлакатлардаги йирик инфратузилма ва технологик лойиҳаларга сармоя киритишга эътибор қаратишдир.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .